АсосийДунё

Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг мина ўрнатувчи 16 та кемасини йўқ қилганини маълум қилди.

'Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади'ning rasmi

Эрон дунёдаги барча хом нефтнинг бешдан бир қисми ўтадиган энг муҳим энергетика йўлаги — Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади. Бу ҳақда АҚШ разведкаси маълумотларидан хабардор манбаларга таяниб, Zamon.uz маълум қилди.

Манбалар миналаштириш ишлари ҳали кенг кўламли эмаслигини, сўнгги кунларда бир неча ўнлаб миналар ўрнатилганини билдирди. Бироқ Эрон мина қўйишга мўлжалланган кичик кемаларининг 80–90 фоизини сақлаб қолгани сабабли бўғозга юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.

Ҳозирда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва денгиз кучлари бўғозни назорат қилмоқда. Улар мина ташувчи кичик кемалар, портловчи модда ортилган қайиқлар ва қирғоқдан учириладиган ракета тизимлари орқали мураккаб ҳужум тизимини яратиш имкониятига эга.

Мазкур маълумотларга Трамп муносабат билдириб бўғозга бир дона мина қўйилган бўлса ҳам уни олиб ташланишини талаб қилди.

Қўшма Штатлар президенти миналар қўйилган бўлса-ю, олиб ташланмаса, Эрон “илгари ҳеч қачон кўрилмаган” оқибатлар билан рўбарў бўлишини айтди. Шундан сўнг АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Ҳўрмуз бўғозидаги ҳаракатсиз мина қўювчи кемалар нишонга олинаётганини айтди.

“Биз террористларнинг Ҳўрмуз бўғозини гаровга олишига йўл қўймаймиз”, — дея қўшимча қилган Ҳегсет.

Шу билан бирга, АҚШ Марказий қўмондонлиги Ҳўрмуз бўғози яқинида Эроннинг бир нечта ҳарбий кемаларини, жумладан, мина ўрнатувчи 16 та кемасини йўқ қилганини эълон қилди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аввалроқ бўғоздан ўтаётган ҳар қандай кема ҳужумга учрашидан огоҳлантирган. Уруш бошланганидан бери бўғоз кемалар ҳаракатланиши учун амалда ёпиб қўйилган.

“Ҳормуз бўғози хавфсиз бўлиб қолади. У ерда ҳарбий-денгиз кучларимизнинг кемалари кўп. Бизда миналарни текширадиган дунёдаги энг яхши ускуналарга эгамиз”, деган эди Трамп 9 март кунги матбуот анжуманида.

CNN хабарига кўра, ҳозирда Форс кўрфазида ҳар куни қазиб олинадиган салкам 15 миллион баррель хом нефть ва яна 4,5 миллион баррель ёнилғи қолиб кетган. Ироқ ва Кувайт каби нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар учун маҳсулотни экспорт қилишда Ҳўрмуз бўғозидан бошқа муқобил йўл йўқ. 

Йирик иқтисодиётга эга G7 давлатлари танқисликни қоплаш учун захиралардан кўпроқ нефть чиқариши мумкинлигига ишора қилди.

Сув йўли орқали нефть ташиш имконияти борасидаги ноаниқлик хом нефть бозорида кескин тебранишларга сабаб бўлмоқда. Бир баррель нефть нархи кетма-кет сакрашлар натижасида 90 доллардан юқори ва 80 доллардан паст кўрсаткичлар орасида ўйнаб турди.

Халқаро энергетика агентлиги эса Яқин Шарқ можароси фонида бозорни барқарорлаштириш учун захиралардан энг катта миқдорда нефтни бўшатишни таклиф қилди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 13:03

    Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Куба расмийлари Вашингтон билан келишувга рози бўлмаса, мамлакатни “дўстона тарзда эгаллаш” мумкинлигини айтди.

    'Ливанда бир ҳафтада қарийб 700 минг киши уйини тарк этди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 12:53

    Ливанда бир ҳафтада қарийб 700 минг киши уйини тарк этди

    Яқин Шарқдаги кескинлашув сабаб мамлакатда юз минглаб одамлар ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

    'Ким Чен Иннинг синглиси АҚШ ва Жанубий Кореяни танқид қилди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 09:29

    Ким Чен Иннинг синглиси АҚШ ва Жанубий Кореяни танқид қилди

    Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон АҚШ ва Жанубий Корея ўтказаётган қўшма ҳарбий машқлар минтақада хавфсизликка таҳдид солаётганини билдирди.

    'Эрон ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 08:27

    Эрон ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди

    Ҳодиса ортидан Эроннинг Туркиядаги элчиси ТИВга чақиртирилди.

    'Путин ва Трамп Эрон масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 04:10

    Путин ва Трамп Эрон масаласини муҳокама қилди

    Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашиб, Эрон атрофидаги вазият, Украина бўйича музокаралар ва жаҳон нефть бозоридаги ҳолатни муҳокама қилди.

    'Имомўғлига нисбатан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 03:12

    Имомўғлига нисбатан суд жараёни бошланди

    Истанбул мери коррупция ва жиноий гуруҳга раҳбарлик қилишда айбланмоқда. Мухолифат эса иш сиёсий мотивга эга эканини айтмоқда.