АсосийЖамият

Хитойда роботлар учун “мактаб” очилди

Хитойнинг Ухан шаҳрида гуманоид роботларга кундалик ҳаётий вазифаларни ўргатишга мўлжалланган махсус мактаб иш бошлади.

'Хитойда роботлар учун “мактаб” очилди'ning rasmi

Унда роботлар виртуал технологиялар ёрдамида инсон ҳаракатларини такрорлаб, турли ишларни бажаришни ўрганмоқда.

Лабораторияда роботлар худди синфдаги ўқувчилар каби тайёргарликдан ўтади. Муҳандислар ВР-кўзойнак ва махсус контроллерлар орқали роботларни масофадан бошқариб, уларга қаҳва тайёрлаш, уй ишларини бажариш, буюмларни кўтариш ва саралаш каби вазифаларни бажаришни кўрсатади.

Мутахассислар бу жараёнда робот ҳаракатлари ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларни тўпламоқда. Инструкторларнинг ҳаракатлари роботлар томонидан такрорланади ва олинган маълумотлар кейинчалик булутли серверларда таҳлил қилиниб, роботларнинг таълим тизимига киритилади.

Лойиҳа устида ишлаётган мутахассис Сюй Сюнбиннинг айтишича, роботнинг янги вазифани ўрганишини кузатиш худди болани тарбиялаб, унинг ўсиб бораётганини кўришга ўхшайди.

    Бошқа янгиликлар