1

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда қолди

СПОРТ 26.12.2016, 09:27
Теглар: Спорт
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда қолди

ФИФА расмий сайтида мамлакатлар аёллар терма жамоаларининг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойда эълон қилинган рейтингдаги ўрнида қолган. Ўзбекистон ҳисобида ҳозир 1540 очко бўлиб, жамоа 42-поғонани банд этган.

Жаҳон рейтингида ҳамон АҚШ аёллар терма жамоаси етакчи. Иккинчи ўринни Германия эгаллаб турган бўлса, Франция кучли учликни якунлаб берган.

Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар аёллар терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон 9-ўринда. Бу борада пешқадам жаҳон рейтингининг 6-ўринини банд қилган Австралия бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Япония ва КХДР терма жамоалари жойлашган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 3 – 12 апрель кунлари давомида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Ушбу саралаш учун қуръа ташлаш маросими эса 2017 йилнинг 21 январь куни Иордания пойтахти – Амман шаҳрида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

14.07.2021, 17:37

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...
Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

26.04.2021, 17:54

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...
Германиянинг нуфузли спорт сайтида ўзбек тадқиқотчиси ҳақида мақола чоп этилди

27.02.2021, 22:07

Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

04.11.2020, 11:35

4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1