АсосийЖамият

Хориждан олиб кирилган наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатилди

Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги синтетик наркотик модда ҳамда минглаб дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари қўлга олинди.

'Хориждан олиб кирилган наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2003 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Nexia-3” автомобили Чилонзор туманидаги “Эркин” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада автомашина салонидан соф оғирлиги 4 кг 811 грамм бўлган “Альфа ПВП” синтетик наркотик моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Шунингдек, Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудудида ўтган тезкор тадбирда давлат чегараси орқали улоқтирилган қутини қабул қилиб олган икки нафар маҳаллий фуқаро ушланди. Қути кўздан кечирилганда, унинг ичида 9 988 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжонда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:59

    Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжонда қўлга олинди

    У Бокудаги клиникалардан бирида қабул ўтказиб, ўзининг “бионур билан даволаш” усули орқали беморларни даволаётгани айтилмоқда.

    'Пезешкиён: Эронга қарши урушни тугатиш учун репарациялар ва хавфсизлик кафолати керак'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13

    Пезешкиён: Эронга қарши урушни тугатиш учун репарациялар ва хавфсизлик кафолати керак

    Эрон президентининг айтишича, мамлакатнинг қонуний ҳуқуқларини тан олиш, товон пули тўлаш ва халқаро хавфсизлик кафолатларини беришгина урушни тугатишга олиб келиши мумкин.

    'Хитойда роботлар учун “мактаб” очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:36

    Хитойда роботлар учун “мактаб” очилди

    Хитойнинг Ухан шаҳрида гуманоид роботларга кундалик ҳаётий вазифаларни ўргатишга мўлжалланган махсус мактаб иш бошлади.

    'Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият 11.03.2026 17:00

    Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

    Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида вояга етмаганлар ўртасидаги жанжал фожиа билан якунланди.

    'АҚШда кучли бўрон ва торнадо: қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият 11.03.2026 15:34

    АҚШда кучли бўрон ва торнадо: қурбонлар бор

    Табиий офат оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

    'Сирдарёда кадастр ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 11.03.2026 13:15

    Сирдарёда кадастр ходими пора билан ушланди

    Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида кадастр бўлими бош инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди.