“Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес қишки трансфер ойнасида клубни тарк этмайди. Бу ҳақда колумбиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш маълум қилди.
“Хамес қишда “Реал”ни тарк этмайди”, – ишонч билан айтди Мендеш.
Аввалроқ Хамес етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун “Реал”ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Жорий мавсумда Хамес Ла Лиганинг 8 та ўйинида, шулардан 4 тасида асосий таркибда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.