АсосийЖамият

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

Маълум қилинишича, эвакуация жараёнида Қатардан жами 548 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан сайёҳлар, талабалар ҳамда вақтинчалик иш фаолияти билан келган шахслар олиб чиқилган.

'Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди'ning rasmi

Қатар ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб у ерда қолиб кетган ўзбекистонлик фуқароларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди. Эвакуация жараёни Ўзбекистоннинг Қатардaги элчихонаси томонидан ташкил этилган. Бу ҳақда Dunyo ахборот агентлиги хабар берди. 

Агентлик маълумотларига кўра, 13–14 март кунлари 96 нафар фуқаро Доха шаҳридан Дубайга автобус орқали борган ва у ердан Тошкентга самолётда учиб келган. Дипломатик миссия ходимлари автобус хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уни чегарагача кузатиб борган. 

Маълум қилинишича, эвакуация жараёнида Қатардан жами 548 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан сайёҳлар, талабалар ҳамда вақтинчалик иш фаолияти билан келган шахслар олиб чиқилган.

Эвакуация зарурати Қатар 28 феврал куни Исроил, АҚШ ва Эрон орасидаги қўролли тўқнашувлар сабаб ҳаво ҳудудини ёпганидан сўнг юзага келган. Натижада Хамад халқаро аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилган ва тахминан 2000 га яқин рейс бекор қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Овоз беринг - пул берамиз!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:40

    “Овоз беринг - пул берамиз!”

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет” бўйича фирибгарликдан огоҳлантирди.

    'Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:22

    Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади

    Ҳарорат 15 даражагача кўтарилади.

    'Энди уй-жой ва автомобиль хариди фақат нақд пулсиз тартибда амалга оширилади'ning rasmi

    Жамият 14.03.2026 16:39

    'Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди'ning rasmi

    Жамият 14.03.2026 14:34

    Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

    Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

    'Жинсий аъзоларига тилла яшириб чегарадан ўтмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 14.03.2026 13:30

    Жинсий аъзоларига тилла яшириб чегарадан ўтмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди

    Тошкент аэропортида 410 грамм тиллани яширинча олиб чиқишга уринган икки аёл ушланди.

    'Икки ҳудудда мансабдорлар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 14.03.2026 08:51

    Икки ҳудудда мансабдорлар пора билан ушланди

    Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси, Қорафалпоғистонда эса ҳокимият вакили пора билан қўлга тушди.