АсосийДунё

Ғарбий Германия Исроилнинг Димона ядровий реактори қурилишига яширин маблағ ажратган — ОАВ

Исроилнинг Димона шаҳридаги ядровий реактор лойиҳасининг катта қисми Ғарбий Германия томонидан яширин молиялаштирилгани айтилмоқда.

'Ғарбий Германия Исроилнинг Димона ядровий реактори қурилишига яширин маблағ ажратган — ОАВ'ning rasmi

Haaretz нашри хабарига кўра, 1961–1973 йиллар оралиғида Бонн ҳукумати махфий кредит тизими орқали Исроилга ҳар йили 140–160 миллион немис маркаси ўтказган. Умумий сумма қарийб 2 миллиард маркани ташкил этиб, бугунги ҳисобда тахминан 5 миллиард еврога тенг.

Расмий ҳужжатларда бу маблағлар “Негев ҳудудини ривожлантириш” учун ёрдам сифатида кўрсатилган. Бироқ нашр маълумотига кўра, пуллар аслида Исроилнинг ядровий дастурини қўллаб-қувватлашга сарфланган.

Маълум қилинишича, бу келишув 1960 йилда Исроил Бош вазири Давид Бен-Гурион ва Германия канцлери Конрад Аденауэр ўртасидаги учрашувдан сўнг бошланган. Бу қарор Германиянинг Ҳолокостдан кейин Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш сиёсати билан боғлиқ бўлган.

Техник ёрдамни асосан Франция берган бўлса-да, нашрга кўра, лойиҳа учун зарур маблағларнинг катта қисми Германия давлат бюджетидан яширин тарзда ажратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тель-Авивда йирик ёнғинлар ва қалин тутун кузатилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:42

    Тель-Авивда йирик ёнғинлар ва қалин тутун кузатилгани айтилмоқда

    Айни пайтда ҳудуддаги вазият кескинлигича қолмоқда, воқеалар тафсилотлари эса аниқлаштирилмоқда.

    'Эрон Туркиядаги АҚШ ядро базасига ракета ҳужуми уюштирди'ning rasmi

    Дунё 15.03.2026 12:15

    Эрон Туркиядаги АҚШ ядро базасига ракета ҳужуми уюштирди

    Ҳужум икки баллистик ракетани ўз ичига олган бўлиб, улар минтақадаги Америка ядровий қуроллари учун асосий объект бўлиб хизмат қиладиган яхши ҳимояланган НАТО қурилмасига йўналтирилган.

    'Эрон Яқин Шарқдаги можарони тугатишга оид ўз шартларини айтди'ning rasmi

    Дунё 15.03.2026 08:48

    Эрон Яқин Шарқдаги можарони тугатишга оид ўз шартларини айтди

    Хўш, Эроннинг урушни якунлашга оид қандай шартлари бор?

    'Трамп Эронга келаси ҳафта кучли ҳужумлар бўлишини айтди'ning rasmi

    Дунё 14.03.2026 15:09

    Трамп Эронга келаси ҳафта кучли ҳужумлар бўлишини айтди

    Шунингдек, Дональд Трамп Эрон раҳбарияти вакилларини, у “ақлдан озганлар” деб атаган шахсларни ўлдириш унинг учун “улкан шараф” эканини айтди.

    'Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди'ning rasmi

    Дунё 14.03.2026 10:09

    Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

    Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

    'Пит Ҳегсет: Эроннинг янги Олий раҳнамоси майиб бўлган'ning rasmi

    Дунё 13.03.2026 14:40

    Пит Ҳегсет: Эроннинг янги Олий раҳнамоси майиб бўлган

    Ҳегсетнинг сўзларига кўра, Мужтабо Хоманаий омма олдида кўриниш бермайди ва унинг юз қиёфаси шикастланган.