АсосийЖамият

Жиззахда ИЖҚКД катта тезкор вакили пора олиб қўлга тушди

У интерактив доскаларни давлат муассасасига қиммат нархда сотишга ёрдам бериш эвазига тадбиркордан 85 млн сўм талаб қилганликда гумонланмоқда.

'Жиззахда ИЖҚКД катта тезкор вакили пора олиб қўлга тушди'ning rasmi

Жиззах вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, департамент ходими 1989 йилда туғилган, муқаддам судланган таниши билан тил бириктириб, техника таъминоти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кирган. Улар Жиззах шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан интерактив доскаларни харид қилиш бўйича электрон тендерда ғолиб чиқаришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига тадбиркордан 85 млн сўм талаб қилинган. Тергов маълумотларига кўра, аслида 15,2 млн сўмлик интерактив доскаларни давлат муассасасига 25 млн сўмдан сотиш режалаштирилган.

ДХХ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аввал 1989 йилда туғилган шахс 85 млн сўмни олган вақтида ушланган. Кейинчалик унинг 30 млн сўмини департамент ходими мактаб директори билан бирга олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодекси 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

    18-19-март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел оқимлари юзага келиши мумкин.

    'Андижонда аёлни “самосуд” қилиб, сочларини олишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:41

    Андижонда аёлни “самосуд” қилиб, сочларини олишди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:36

    Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

    Ҳодиса Ҳамид Олимжон кўчасидаги хонадонлардан бирида юз берган.

    'Фарғонада маст ҳолатда жанжал қилган аёллар жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Фарғонада маст ҳолатда жанжал қилган аёллар жавобгарликка тортилди

    ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган икки нафар аёлга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

    'Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:36

    Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади

    Бугун, 16 март куни мамлакат бўйлаб бир вақтнинг ўзида Қуръон хатмона маросимлари ўтказилади.

    'Олмалиқда қиймати 2,7 млрд долларлик 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:56

    Олмалиқда қиймати 2,7 млрд долларлик 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди

    Фабрика бўйича тўлиқ маълумотни Darakchi.uz’нинг YouTube қанилида қўришингиз мумкин.