АсосийДунё

Бағдодда АҚШ элчихонаси дрон ҳужумига учради

Ироқ Мудофаа кучлари кеча кечаси Бағдоддаги АҚШ элчихонасига йўналтирилган дрон ҳужумини қайтарди.

'Бағдодда АҚШ элчихонаси дрон ҳужумига учради'ning rasmi

16 март куни кечаси Бағдоддаги АҚШ элчихонаси яқинида портлаш овози эшитилди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” телеканали хабар берди.

Ҳужумдан бир неча соат олдин “Ал-Рашид” меҳмонхонаси дрон зарбасига учраган, бинонинг юқори қаватларида Европа Иттифоқи ва Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналари жойлашган.

Мазкур бинолар “Яшил ҳудуд”да жойлашган бўлиб, у ерда хорижий элчихоналар ва ҳукумат объектлари мавжуд. Ироқ армияси Олий бош қўмондони вакили Сабоҳ ан-Нумон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳужумларни текшириш ва айбдорларни аниқлаш топширилганини маълум қилди.

Ҳарбий таҳлилчилар таъкидлашича, Эрон мунтазам равишда Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли объектлар, шу жумладан Ироқдаги ҳудудларга ҳам ҳужумлар амалга оширмоқда.

    Бошқа янгиликлар