АсосийЖамият

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди

36 ёшли Ҳуррият Турсунбоева эри томонидан ўлдириб, жасади бўлакларга бўлиб ташлаган.

'Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул вилоятида 2019 йилда йўқолган деб қидирувга берилган 36 ёшли Ҳуррият Турсунбоева эри томонидан ўлдирилгани аниқланди. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи аёлни уйида жанжал пайтида ўлдирган. У жасадни бир муддат яшириб, кейинчалик бўлакларга бўлиб, чиқинди контейнерига ташлаган. Ҳолат юзасидан эркак ҳамда унга ёрдам бергани айтилган дўсти қўлга олинган.

Истанбул полицияси раҳбарияти топшириғи билан эски йўқолганлик ишлари қайта кўриб чиқилган. Қайта тергов жараёнида қўшнилар кўрсатмалари, телефон маълумотлари ва уйда ўтказилган текширувлар орқали жиноят излари аниқланган ва хонадонда қон излари топилган.

Гумонланувчи сўроқда жиноятни тан олиб, жасадни қандай йўқ қилганини айтган. У воқеадан сўнг бошқа шахс ҳужжатлари орқали яшириниб юргани ҳам маълум бўлди. Жорий йил март ойида эркак чегара орқали Туркияга кирган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда ҳар икки гумонланувчи судга топширилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Туркиядаги ўзбекистонлик аёллар билан боғлиқ жиноятлар

Аввалроқ, Туркиянинг Баликесир вилоятидан 46 ёшли Дилафрўз Чўлиеванинг жасади топилиб, Ўзбекистонга қайтарилганди. Мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган бўлиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, олдинроқ Туркиянинг Истанбул шаҳри Шишли туманида чиқинди йиғувчи томонидан ахлат контейнеридан ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг жасади топилган эди.

Кейинроқ мазкур иш доирасида у ўлдирилган Умрониядаги уйда яна бир ўзбекистонлик аёл – Сайёра Эргашалиева ҳам бўлаклаб ўлдирилгани аниқланди.

Бундан ташқари, Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёл озарбайжонлик шахс тарафидан жинсий зўравонликка учраганди.  

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда Туркияда ўзбекистонлик аёллар билан боғлиқ қатор оғир жиноятлар кузатилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Президент Ислом цивилизацияси марказини очади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:48

    Бугун Президент Ислом цивилизацияси марказини очади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг расмий очилишида иштирок этади.

    'АҚШ Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини кечиктиришни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    АҚШ Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини кечиктиришни сўради

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашувини Эрондаги ҳарбий операцияни назорат қилиш сабабли бир ойга қолдиришни сўради.

    'Чемпионлар лигаси финали чипталари нархи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Чемпионлар лигаси финали чипталари нархи эълон қилинди

    2026 йилги UEFA клублар ўртасидаги финал учун чипталар Будапешт ва Осло шаҳрида сотувга чиқарилди.

    'Январьда Кореядан Ўзбекистонга неча нафар турист келди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Январьда Кореядан Ўзбекистонга неча нафар турист келди?

    Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

    'Қашқадарёда қидирувдаги эркак аёллар кийимида қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:36

    Қашқадарёда қидирувдаги эркак аёллар кийимида қўлга олинди

    Қашқадарёда 26 ёшли қидирувдаги эркак қўлга тушмаслик учун аёллар кийимини кийиб юргани аниқланди.

    'Ангренда ҳалок бўлган болани итлар ғажиб ўлдирмаганми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:28

    Ангренда ҳалок бўлган болани итлар ғажиб ўлдирмаганми?

    Айримлар ҳодисага дайди итлар сабаб бўлганини айтса, бошқалар бахтсиз ҳодиса туфайли ёш боланинг ҳаёти ўлим билан якун топгани билдирилмоқда.