АсосийЖиноят

Тошкентда ички ишлар ходимлари бир йилда нечта жиноятни яширгани очоқланди

Йил давомида шаҳар прокуратураси ҳисоботлар ҳаққонийлиги, жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказган.

'Тошкентда ички ишлар ходимлари бир йилда нечта жиноятни яширгани очоқланди'ning rasmi

2025 йилда пойтахтда жиноят иши қўзғатиш керак бўлган 954 та жиноят яширилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурори Анвар Ўрмонов ҳисобот берди. 

Қайд этилишича, йил давомида шаҳар прокуратураси ҳисоботлар ҳаққонийлиги, жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказган.

“Ички ишлар органларининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган 954 та (маҳкама – 537, туманлар – 417) ноқонуний қарорлари бекор қилиниб, улар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳисобдан яширилган жиноятларнинг 23 таси оғир жиноятларни ташкил қилади, учта жиноятлар қайд этмаслик йўли билан ҳисобдан яширилгани аниқланган”, — дейилади пойтахт прокурори ахборотида.

Анвар Ўрмонов терговга қадар текширув ва жиноят ишлари тергови устидан ҳам алоҳида назорат ўрнатилганини билдирган. Хусусан, ўтган йили жиноят иши қўзғатишни рад этишга оид 124 та қарор бекор қилиниб, жиноят ишлари қўзғатилган. Шу билан бирга, 70 та жиноят ишини тугатиш ва тўхтатиш қарорлари бекор қилинган.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговнинг ҳар томонлама, холис ва фақат қонунчилик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши юзасидан прокурор назорати ўрнатилган, — дея ҳисобот берган пойтахт прокурори.

​Маълумот учун, ўтган 2025 йилда Тошкентда 30 600 та жиноят рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич 2024 йилдагидан (32 106 та) 4,7 фоизга камайган. Қайд этилган жиноятлар улушининг ярмидан кўпини (16 248 таси) кибержиноятлар ташкил қилган. Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 7 681 та бўлиб, бир йил аввалгидан 1 225 тага (13,8 фоиз) камайган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.

    'Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 11:15

    Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

    Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

    'Қўштепада фермер ерни икки баробар қилиб сотмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 04:12

    Қўштепада фермер ерни икки баробар қилиб сотмоқчи бўлди

    Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов давом этмоқда.

    'Пойтахтда уч нафар шахс қария аёлга ҳужум қилиб, пул ва мол-мулкини тортиб олди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 03:35

    Пойтахтда уч нафар шахс қария аёлга ҳужум қилиб, пул ва мол-мулкини тортиб олди

    Ушбу жиноят учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

    'Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 04.04.2026 03:01

    Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди

    Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 03.04.2026 02:15

    Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.