АсосийЖамият

Самарқандда яроқсиз алкоголь савдоси фош этилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга чиқариш ҳолати аниқланди.

'Самарқандда яроқсиз алкоголь савдоси фош этилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, “N.B.” МЧЖ раҳбари савдо дўконида умумий қиймати 145,3 млн сўмлик 4 134 дона алкоголь маҳсулотини сотувга қўйган.

Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар