АсосийЖамият

Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда ис гази оқибатида уч нафар фуқаро, шу жумладан 14 ёшли бола, ҳалок бўлди.

'Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги хонадонда ис гази оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Вафот этганлар орасида 14 ёшли бола ҳам бор. Қўшнилар дод-войни эшитиб, зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилган.

Маълум қилинишича, марҳумлар ушбу уйга фақат уч кун олдин кўчиб келган эди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар