АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир Mersedes-Benz автобуси ёниб кетди(Фото)

 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида Mersedes-Benz русумли йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида хабар қолдирилган.

 91-сонли автобус Шаҳристон ва Амир Темур кўчалари кесишмасидаги бекатда ёниб кетган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобусдаги ёнғин оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган.  

Эслатиб ўтамиз,  “Тошшаҳартрансхизмат” АК бошқаруви раиси Отабек Содиқов пойтахтда тез-тез юз бераётган автобус ёнғинлари сабабларини қуйидагича изоҳлаган эди:

-  Автобусларда ёнғинларнинг келиб чиқишига асосий сабаблардан бири бу двигатель қисмида босим шланкасининг ёрилиб кетиши бўлди. Бунинг оқибатида автобусларда ўт чиқиш ҳолатлари кузатилди. Шуларни инобатга олган ҳолда биз Mercedes-Benz компанияси вакилларини таклиф қилдик. Ҳукуматга тегишли таклифлар киритдик. Эндиликда Mercedes-Benz  русумли автобусларига эҳтиёт қисмларни тўғридан-тўғри Германиядан олиб келишни йўлга қўймоқчимиз. Авваллари ушбу эҳтиёт қисмлар ўрнатилган тартибда биржадан ҳарид қилинганлиги сабабли мана шундай  сифатсиз эҳтиёт қисмларга дуч келиш ва бунинг оқибатида кўнгилсиз ҳолатлар юзага келди. Айни дамда таклифлар маъқулланган, яқин 1-2 ой ичида автобуслар учун барча зарурий эҳтиёт қисмлар тўғридан-тўғри Германиядан келтирилади.




Бошқа янгиликлар