Москва шаҳри марказидаги Қозон, Ярославский ва Ленинград вокзалларининг уч мингга яқин йўловчилари портлаш хавфи ҳақидаги аноним хабардан кейин эвакуация қилинди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Портлаш ҳақидаги аноним хабардан кейин Қозон ва Ленинград вокзалларининг ҳар биридан минг кишидан, Ярославский вокзалидан эса 750 киши эвакуация қилинди. Кинологларнинг келиши кутилмоқда.





