1

Турк ОАВ: Россия элчисининг қотили Эрдўғоннинг тан соқчиси бўлиши мумкин эди

ДУНЁ 27.12.2016, 11:57
Теглар: Теракт, Россия, Туркия
Турк ОАВ: Россия элчисининг қотили Эрдўғоннинг тан соқчиси бўлиши мумкин эди

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловни ўлдирган полициячи Мавлуд Мерт Алтинташ имтиҳонни муваффақиятли топшириб, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг қўриқлаш хизматига ишга олиниш арафасида бўлган, деб ёзди “Вести”.

Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet газетасига террорчининг опаси Сахар маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Алтинташ ва унинг дўсти Анқарада имтиҳон топшириб, ундан муваффақиятли ўтган эди. Бироқ уларнинг ҳар иккаласи ҳам полицияда бир йилдан кўпроқ вақт ишлаган бўлса ҳам президент қўриқлаш хизматига ишга олинмаган эди.

Россия элчисини ўлдирган террорчининг опаси  шуни ҳам қўшимча қилдики, уларнинг оиласи динга кучли эътиқод қилиши билан ажралиб турмаган, бироқ полиция мактабида ўқиётган пайтда Алтинташ кунига беш маҳал намоз ўқиган. 

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов 19 декабр куни кўргазма очилиш пайтида отиб ўлдирилган эди. Андрей Карловга “Россия қаҳрамони” унвони берилган.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Самарқандлик фирибгар Истанбулда ушланди

08.05.2024, 12:20

1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган  Рахимов Озод Садуллоевич Истанбул шаҳрининг Фатих туманида қўлга олинди. У  у фирибгарлик ва одам савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.Бу ҳақида Бош...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1