Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган «Маъсума» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Фильмда бош қаҳрамон Насиба исмли аёлнинг қувонч ва ташвишларга йўғрилган ҳаёти мисолида ўзбек аёлларига хос вафо, садоқат, оилапарварлик ва фарзанд тарбиясига ўзини бахшида этиш сингари эзгу фазилатлар улуғланган. Томошабин бош қаҳрамон бошига тушган синовларда ҳамдард, қувончига шерик бўлади. Асарда оилага, Ватанга бўлган муҳаббат тараннум этилади, дея хабар беради ЎзА.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр – Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, режиссёр Баҳриддин Айназаров, овоз режиссёри ва бастакор Анвар Файзуллаев, муҳаррир Улуғбек Абдусагатов. Бош ролларни Шаҳзода Матчонова, Адиз Ражабов, Нигора Каримбоева, Дилбар Икромова, Фарҳод Абдуллаев, Мубина Назирбоева, Ширин Исмоилова каби актёрлар ижро этган.
Бош роль ичжрочиси Шаҳзода Матчонова:
“Мавсум премьераларга бой ўтди! Бу ушбу мавсумда менинг иштирокимдаги учинчи фильм. Режиссёр Ёлқин Тўйчиевга менга ушбу ролни ишониб топширгани учун минатдорчилик билдираман. Бу роль мен учун алоҳида аҳамиятга эга!”