АсосийDunyo

Ажал камарини таққан худкуш-террорчи аёлни оломон уриб, ўлдирди

Нигериянинг Майдугуру шаҳрида белига ажал камарини таққан, уни портлатишга муваффақ бўлмаган худкуш-террорчи аёлни оломон уриб ўлдирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Икки худкуш-террорчи аёл шаҳар мол бозорига келди. Улардан бири портловчи қурилмани ишга солди ва фақат ўзи портлаб ҳалок бўлди. Бозор аҳолиси шунда иккинчи аёлга эътибор қаратди. У ҳам ажал камарини ишга солишга ҳаракат қилди, аммо портлашни амалга оширолмади. Шунда бозордаги одамлар унга ҳужум қилиб, калтаклаб, уриб ўлдирди. Полициячилар омадсиз террорчи аёлнинг жасадидан ажал камарини ечиб олди.

Ҳозирча мазкур терактни бирорта террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олмади. Ҳукумат худкуш аёлларни “Боко ҳарам” террорчилик гуруҳи ёллаганини тахмин қилмоқда.

Бошқа янгиликлар