1

Мўъжиза фақат эртакларда эмас, ҳаётда ҳам учрайди ёхуд Гиннесснинг янги йил рекордлари

ДУНЁ 27.12.2016, 16:54
Мўъжиза фақат эртакларда эмас, ҳаётда ҳам учрайди ёхуд Гиннесснинг янги йил рекордлари

Ер юзининг аксарият мамлакатларида энг сирли ва мўъжизали, шу билан бирга оилавий тантана сифатида нишонланадиган Янги йил байрами ҳам эшик қоқмоқда. 1955 йилдан буён нашр қилинадиган Гиннеснинг рекордлар китобида эса ушбу сана билан боғлиқ натижаларни кўплаб учратиш мумкин. Қуйида эътиборингизга улардан айримларини ҳавола қилмоқчимиз. 

Энг кўп Янги йил чироқлари билан безатилган уй
Дэвид ва Жанин Ричардслар Гиннес китобига энг кўп Янги йил чироқлари билан безатилган уй соҳиблари сифатида киритилган. Австралиялик ушбу жуфтлик дастлаб 2001 йили ўз хонадонини 331,038 дона турли хил чироқлар жамланмаси билан безатади. Бунинг учун улар роппа-роса 4 йил муддат сарфлашди,  кейинги сафар эса қарийб ярим миллион дона чироқлар ёрдамида ўз натижаларини яхшилашга муваффақ бўлдилар. Маҳобатли уйни томоша қилган киши бор-ки, ўзини худди Янги йил эртагига тушиб қолгандек ҳис қилса ажаб эмас. 

Новогодние рекорды Гиннесса

Новогодние рекорды Гиннесса

Дунёдаги энг улкан Санта Клаус
Сингапурдаги "TanglinMall" савдо мажмуаси Рекордлар китобининг навбатдаги қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. Бу ерда 1996 йилнинг                      10 ноябридан 1997 йилнинг 3 январига қадар дунёдаги энг улкан Санта Клаус мажмуага ташриф буюрувчиларни байрам билан қутлаган. Маҳобатли ҳайкалнинг бўйи 15,6 метр, эни 11 метрга тенг. Ғайриоддий конструкция пенопластдан тайёрланиб, металл каркасга ўрнатилганига қарамай 2,5 тонна тош босган. 

Энг ҳашаматли Янги йил арчаси
Дунёдаги энг ҳашаматли Янги йил арчаси 2002 йилнинг 7 декабрь куни Япония пойтахтида қад ростлаган. Piaget заргарлик компанияси томонидан молиялаштирилган лойиҳа давомида байрам арчаси 83 турдаги ҳақиқий қимматбаҳо заргарлик жиҳозлари билан безатилди. Эътиборли жиҳати, рекорд ўрнатиш учун заргарлар 16 миллион доллар атрофида маблағ сарфлашган. 

Новогодние рекорды Гиннесса

Новогодние рекорды Гиннесса

Энг улкан Янги йил атрибутлари жамланмаси
Канадалик Жан-Ги Лакерр дунёдаги энг улкан Янги йил атрибутлари коллекциясига эга рекордчи сифатида тан олинган. У ўз хазинасини 1988 йилдан тўплашни  бошлаган бўлиб, 2010 йилга келиб жамғармасидаги экспонатлар сони 25 104 тани ташкил қилди.  Жан-Гига тегишли коллекцияда 
2360 та шакл, 2846 дона байрам откриткаси, 1312 та турли салфетка ва 241 дона декоратив тўғнағични учратиш мумкин. 

Энг кўп сотилган байрам қўшиғи
Бинг Кросбининг  «White Christmas» таронаси Янги йил байрами арафасида сотиладиган энг харидоргир қўшиқ сифатида тан олинган. Тарона илк бор 1942 йилда жаранг сочган бўлиб, бугунга қадар у 100 миллиондан зиёд пластинкада ўз эгалари қўлига етиб борган.

Новогодние рекорды Гиннесса

Энг узоқ давом этган мушакбозлик
Янги йил байрамининг ўзига хос тимсолларидан яна бири – байрам шарафига уюштириладиган мушакбозлик ҳисобланади. Бу борадаги рекорд натижа эса 2014 йили Дубай шаҳрида расман рўйхатга олинган. 
Салют 450 мушакбозликдан иборат бўлиб, у 6 дақиқа давом этган. Пиротехника орқали вужудга келтирилган ёғду вақтида кўкда Бирлашган Араб Амирликлари давлат байроғи тасвири ҳам пайдо бўлган. 

 

Энг кассабоп фильм
Голливуд юлдузи Жим Керри иштирокидаги “Янги йил ўғриси” (How the Grinch Stole Christmas) фильми ушбу мавзуга оид энг кассабоп кинокартина ҳисобланади. 
АҚШ киноиждкорлари томонидан 2000 йилда суратга олинган экран асари бутун дунёда оламшумул муваффақият қозонди. Ушбу фильм учун 123 миллион доллар сарфланган бўлса, кинонамойишлардан 340 миллион доллар фойда кўрилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1