1

Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 28.12.2016, 11:57
Теглар: Суд, Ўзбекистон
Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд ва Олий хўжалик суди судьялари, фуқаролик, жиноят ва хўжалик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари, ҳуқуқшунос олимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Олий суд раиси Ш.Ғозиев, Олий хўжалик суди раиси К.Комилов ва бошқалар мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Унда суд ҳокимияти ва судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган вазифалар белгиланган. 

Олий суд ва Олий хўжалик суди ўртасида мустаҳкам амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Низоларни кўриб, ҳал этишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида қўшма қарорлар қабул қилинган. 

Қўшма йиғилишда Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг айрим қарорларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди. 

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 
Шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини ижро этишга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида” ва “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилди. 

“Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳаси амалдаги қонунчиликка киритилган айрим ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ ишлаб чиқилди. 

Айтиш жоизки, жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи ўз вақтида қоплаш фуқаролар ва юридик шахслар, давлатнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис қарорда суриштирув, тергов органи ва судларга жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш асослари ва тартибига оид қонунчилик талабларига оғишмай амал қилиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган. 

“Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини ижро этишга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳасида судларга зарурат туғилганда, ҳукм чиқариш пайтида йўл қўйилган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукм моҳиятини ўзгартирмаган ва маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда ҳал этишга ҳақлилиги хусусида тушунтиришлар акс эттирилди. 

Айрим ҳолларда қонуний кучга кирган суд қарорларини ижро этиш жараёнида ҳукм қилинган айрим тоифадаги шахсларнинг ҳукми ижросини кечиктириш, касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш, шартли жазони бекор қилиш, озодликни чеклаш жазо турларини бошқа жазо чоралари билан алмаштириш каби ҳолатлар учраб туради. Бу каби масалаларга доир материалларни судда кўриш тартиби ва муддатлари тўғрисида ҳам қарорда тегишли тушунтиришлар берилган.

Бундан ташқари, йиғилишда “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши судлар ва жазони ижро этиш органлари учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки шу кунга қадар жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ илтимосномаларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас эди. Шу боис ҳам судьялар ушбу тоифадаги ишларни кўришда муайян муаммоларга дуч келаётган эди. Мазкур қарор лойиҳасининг қабул қилиниши амалиётдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириб, бу борада юзага келаётган масалаларни ҳал этиш имконини яратади. 

Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид қонун талабларини аниқ ва оғишмай бажариш маҳкумларни қайта тарбиялаш, такроран жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда инсонпарварлик принципини амалда таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокама этилди. 

Муҳокама қилинган Пленум қарорлари лойиҳалари амалдаги қонун нормаларини аниқ ва бир хилда қўллаш орқали ягона суд амалиётини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судлов самарадорлигини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Тошкентда 100 нафар одамни алдаб, 55 нафарини хорижга юборган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди (видео)

30.11.2022, 21:19

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1