АсосийСпорт

Синдоров Польшада кучли саккизликдан жой олди

Иккинчи кунни омадсиз ўтказган ўзбекистонлик шахматчи учинчи ўйин кунида ўзини тиклаб олди.

'Синдоров Польшада кучли саккизликдан жой олди'ning rasmi

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Польшада ўтаётган Super Rapid & Blitz Poland турнирининг рапид баҳсларини 8-ўринда якунлади.

Иккинчи кунни омадсиз ўтказган ўзбекистонлик шахматчи учинчи ўйин кунида ўзини тиклаб олди. Синдоров 6 та партиядан 4 очко жамғариб, Владимир Федосеев устидан ғалаба қозонди. Шунингдек, у жаҳоннинг кучли шахматчилари Фабиано Каруана ва Алиреза Фиружа билан дуранг ўйнади.

Chess.com нашри Синдоровнинг Федосеевга қарши партиясини турнинг энг ёрқин баҳсларидан бири сифатида баҳолади. Ўзбекистонлик гроссмейстер мураккаб вазиятлардан қочмай, ҳужумкор услубда ҳаракат қилди ва якунда ғалабага эришди.

Шунингдек, 9 тур якунларига кўра, Синдоров 8 очко тўплади. Турнир пешқадами америкалик Ҳанс Ниманн бўлиб турибди. Кейинги икки кун давомида иштирокчилар 18 та блиц партиясида иштирок этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Instagram’даги “катта тозалаш”дан кейин Роналду миллионлаб обуначисини йўқотди'ning rasmi

    Спорт Бугун 04:41

    Instagram’даги “катта тозалаш”дан кейин Роналду миллионлаб обуначисини йўқотди

    Instagram ижтимоий тармоғи ботлар ва фаол бўлмаган аккаунтларга қарши кенг кўламли “тозалаш” ишларини бошлади.

    'Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади'ning rasmi

    Спорт Бугун 04:28

    'ЕЧЛ: “Арсенал” финалга чиққан илк жамоа бўлди'ning rasmi

    Спорт 06.05.2026 04:26

    ЕЧЛ: “Арсенал” финалга чиққан илк жамоа бўлди

    Маълумот учун, 2025–2026 йилги Чемпионлар лигаси финал учрашуви 30 май куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.

    '“Интер” муддатидан олдин Италия чемпиони бўлди'ning rasmi

    Спорт 04.05.2026 05:27

    “Интер” муддатидан олдин Италия чемпиони бўлди

    Маълумот учун, ўтган мавсум Италия чемпионлигини “Наполи” жамоаси қўлга киритган эди.

    'Жанжалга сабаб бўлган ҳакам ўйинлардан четлатилди'ning rasmi

    Спорт 01.05.2026 16:31

    Жанжалга сабаб бўлган ҳакам ўйинлардан четлатилди

    Про лигадаги “Яйпан” — “Ғазалкент” учрашувидаги баҳсли ҳолатлар юзасидан экспертлар хулосаси эълон қилиниб, бош ҳакам вақтинчалик ўйинлардан четлатилди.

    'Манчестер Сити Англия Кубоги финалига йўл олди'ning rasmi

    Спорт 26.04.2026 06:18

    Манчестер Сити Англия Кубоги финалига йўл олди

    Ҳусановга яна бир соврин учун имконият пайдо бўлди.