АсосийБУ ҚИЗИҚ

Доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,89 сўмга ошди ва 12 092,87 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 24,14 сўмга кўтарилиб, 13 824,57 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,19 сўмга тушди ва 157,13 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 2,36 сўмга кўтарилиб, 1784,37 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 200 сўмга тушди ва 1 млн 837 минг 800 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 13 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 17 млн 538 минг 428 сўмга тушди ва 760 млн 477 минг 972 сўм этиб белгиланган.

    Бошқа янгиликлар

    Доллар курси кўтарилди - Darakchi.uz