Кеча, 5 май куни UEFA Чемпионлар лигаси ярим финал босқичининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Мадриднинг “Атлетико Мадрид” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Учрашув кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлса-да, биринчи бўлим сўнгида лондонликлар олдинга чиқиб олди. Ягона гол 44-дақиқада Букайо Сака томонидан киритилди.
Иккинчи бўлимда мадридликлар ҳисобни тенглаштириш учун фаол ҳаракат қилди, бироқ “канонирлар” ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, устунликни сақлаб қолди.
Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Арсенал» мусобақа финалига чиққан илк жамоага айланди.
Иккинчи финалчи номи бугун, 6 май куни Мюнхеннинг “Бавария” ҳамда Парижнинг “Пари Сен-Жермен” жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин аниқланади.






