1

Франциянинг тоғ-чанғи курортлари қорсиз қолди

ДУНЁ 29.12.2016, 12:26
Франциянинг тоғ-чанғи курортлари қорсиз қолди

Франциянинг баъзи бир тоғ-чанғи курортлари қорсиз қолди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Франциянинг тоғ-чанғи курортларига байрамни кутиб олиш ва ҳордиқ чиқариш учун келган дам олувчилар қорнинг йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлди. Бунга қишнинг илиқ келиши сабаб бўлди.  

Қор йўқлигидан кўпроқ Марказий мавзеларда, Вогеза ва Юрада жойлашган курортлар жабр кўрди. Пирения курортларида ҳам деярли қор йўқ. Альп тоғларига яхшигина қор ёққан бўлса-да, чанғичилар унга етишиш учун жуда баландликка кўтарилишга мажбур бўлишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1