Истанбулда Янги йил оқшомида рўй берган терактда ҳалок бўлган россиялик қиз ҳаётини янгидан бошлаш учун Туркияга борган эди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Бу унинг чет элга қилган илк ва сўнгги сафари бўлди.
28 ёшли Нурана Гасанова ҳаётининг сўнгги кунларида Боку шаҳрида яшаган ва ўша ердан Истанбулга учган. Шунинг учун ҳалок бўлганларнинг ҳужжатларини текширган Туркия ҳукумати аввалига уни Озарбойжон фуқароси деб ўйлади. Аммо суруштирувлар натижасида қиз Россия фуқароси эканлиги маълум бўлди.
Нурананинг дўстлари унинг чет элга боришни орзу қилганини, бахтсиз муҳаббатини унутиш мақсадида байрамни Туркияда ўтказиш учун Истанбулга учганини гапириб беришди.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил оқшомида номаълум шахс Истанбул тунги клубларидан бирида одамларга қарата ўт очган. Оқибатда 39 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар тан жароҳати олган.
03.05.2024, 14:22
Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...01.05.2024, 16:06
Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...22.04.2024, 20:57
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...21.04.2024, 15:36
Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...