Тошкент шаҳри Ганга даҳасида 3 январь, сешанба куни тунда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳида фотохабар қолдирилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Gentra ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина ўнг томонга оғиб кетган ва йўл четидаги устунга бориб урилган. Суратларда автомобилнинг қаттиқ зарб натижасида жиддий зарар кўргани акс этган.
Интернет фойдаланувчиларининг изоҳларда ёзиб қолдиришича, ҳайдовчи тирик, шифохонада унга тиббий ёрдам кўрсатилган.


