1

Мобил операторлар эндиликда ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлашади

ЖАМИЯТ 04.01.2017, 10:07
Мобил операторлар эндиликда ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлашади

2017 йилнинг 1 январидан эътиборан Ўзбекистон Ҳукумати мобил алоқа хизматини кўрсатаётган (уяли алоқа компаниялари) юридик шахслар томонидан абонент рақамидан фойдаланганлиги учун тўлов қийматини оширди.

Эндиликда мобил алоқа операторлари 2017 йилдан бошлаб ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлашади, бу эса 2016 йилга нисбатан 500 сўмга кўпдир, дея хабар беради UzDaily.

Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Рақамлар сони эса тўлов амалга ошириладиган ҳар бир ойнинг сўнгги санаси ҳолатига кўра белгиланади. Мазкур тўлов Ҳукумат томонидан 2012 йилда киритилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1