1

Йўловчи божхона декларациясини Ягона портал орқали тўлдириш мумкин

ЖАМИЯТ 04.01.2017, 11:07
Йўловчи божхона декларациясини Ягона портал орқали тўлдириш мумкин

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган жисмоний шасхлар учун 2013 йилда қўмита веб-сайти орқали йўловчи божхона декларацияларини тўлдириш ва чоп этиш хизмати жорий қилинган эди.  

Яъни жисмоний шахслар декларацияни ПДФ форматида сайтдан кўчириб олишлари, унга тегишли маълумотларни электрон тарзда киритишлари мумкин. Маълумотларни киритиб бўлгач, декларациянинг тўғри тўлдирилганлигини унинг қуйи қисмида жойлашган "текшириш" тугмаси орқали текшириб кўриш имкони мавжуд. Агар хатолар аниқланса, уларни тузатгач декларацияни А-5 форматдаги оддий қоғознинг мос равишда олд ва орқа томонига 2 нусхада чоп этиб, божхона постида тақдим этиш йўлга қўйилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Эндиликда жисмоний шахслар ушбу хизматнинг янада такомиллашган шаклидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам фойдаланишлари мумкин

ДБҚ веб-сайтидан фарқли ўлароқ, порталда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини идентификацион код билан биргаликда онлайн режимда олишлари ва А5 форматида қоҳозга чоп этиб, божхона постида тақдимлари мумкин.  

Шуни ёдда тутиш керакки, “Йўловчи божхона декларацияси”ни электрон тақдим этиш давлат интерактив хизматидан фойдаланиб онлайн тарзда тўлдириш учун “Internet Explorer” браузеридан фойдаланишлариёкибошқа брозерлардан фойдаланган ҳолларда декларацияни компьютерга юклаб олиб тўлдириш учун “.pdf” форматини ўқий оладиган дастурлар (масалан, Adobe Acrobat Reader DC, Adobe Acrobat Pro, Foxit Reader ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши лозим.

Мазкур хизматдан фойдаланиш жисмоний шасхларга йўловчи божхона декларациясини компютер ёрдамида ўзларига қулай бўлган вақтда ва божхона постидан ташқарида (офис, иш жойи ёки уйда) исталган жойда тўлдириш имконини беради.

Натижада жисмоний шахслар божхона постларидаги баённомаларни тўлдириш устунларида навбат кутиш, ўзлари танлаган тилдаги бланкаларни излаш каби жузъий муаммоларга дуч келишмайди ҳамда уларнинг вақти тежалади.

Йўловчи божхона декларациясини электрон шаклда тўлдириш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўша вақтнинг ўзида тузатиш имконияти мавжуд. Божхона постларида қоғоз шаклида тўлдириш жараёнида эса хатоликка йўл қўйилса, яна янгидан тўлдиришга тўғри келиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1