Суриялик ҳарбийлар “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик гуруҳи раҳбарларидан бирини йўқ қилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Сурия ҳукумати ҳарбийлари Эль-Махатт ва Жавалек аҳоли пунктида мажлис ўтказаётган террорчиларга қарши артиллерия зарбасини берди. Оқибатда 7 нафар террорчи ҳалок бўлди. Улар орасида террорчилик гуруҳи раҳбарларидан бири бўлган Муҳаммад Қосим ал-Ҳаж ҳам бўлган.





