Европага ДАИШнинг 400 нафар террорчидан иборат гуруҳи қочоқ мақоми остида кириб олган. Уларга албаниялик жиҳодчи Лавдрим Мухаджери(яна бир исми Абу Абдулла ал-Косово) раҳбарлик қилади, деб ёзади “Вести”.
Террорчиларнинг тахминий мақсади Косоводаги давлат ташкилотлари бинолари ва серб православ черковлари ҳисобланади.
Косово ва Албания ҳудудида ноябрь ойида ДАИШга алоқадорликда гумонланган ва терактлар тайёрлашда иштирок этган 19 киши ҳибсга олинган.
Улар, хусусан 12 ноябрда бўлиб ўтган Албания-Исроил футбол мусобақаси пайтида теракт ўтказишни режалаштирган эди.
Махсус хизматларнинг маълумот беришича, ҳибсга олинганларга Лавдрим Мухаджери бошчилик қилган.
Маълумотларга кўра, террорчилар оммавий тарзда Европа ва Болтиқбўйи мамлакатларига кириб келмоқда. Улардан айримлари махсус хизмат ходимларининг текшируви остида бўлса, айримлари чегарадан сездирмасдан ўтиб кетишга муваффақ бўлмоқда.





