Нашани легализациялаш ҳаракатининг фаоллари АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси куни гиёҳванд моддали сигарета тарқатишни режалаштирди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
20 январь, инаугурация куни Дюпон-Серкл майдонида 4,2 минг дона нашали сигарета тарқатиш режалаштирилган. Шундан кейин фаоллар марш садолари остида Миллий хиёбондан ўтишади.
Колумбия округининг қонунларига биноан маҳаллий аҳолига 56,6 граммдан ортиқ бўлмаган гиёҳванд моддани сақлаш ва ўстиришга рухсат берилган, фақатгина уни сотиш тақиқланади.
05.01.2017 05:10





