АсосийDunyo

Мурмансклик денгизчи ўзи овлаган фантастик денгиз жониворларининг суратларини намойиш қилди (Фото)

Россиянинг Мурманск шаҳрида яшовчи Роман Федорцов балиқ овловчи траулерда ишлайди ва ҳар куни бажарган ишларининг ҳисоботини бериш учун овлаган жониворларини суратга олади, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

У энг ғаройиб балиқларнинг, жониворларнинг суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Роман суратларнинг тагига бу жониворларни қаердан тутганлиги, уларнинг номлари ҳақида маълумот бериб, изоҳ қолдирди.

Мазкур суратларда шаффоф ва денгиз тубида яшовчи тишли балиқлар, турли шаклларга, рангларга эга бўлган бошқа денгиз жониворлари акс этган.

    Бошқа янгиликлар