1

Лола ўз истакларидан маҳрум тарзда яшаган ҳаётининг 6 йили ҳақида сўзлаб берди

ШОУ-БИЗНЕС 05.01.2017, 15:36
Теглар: Лола Йўлдошева
Лола ўз истакларидан маҳрум тарзда яшаган ҳаётининг 6 йили ҳақида сўзлаб берди

Ижтимоий тармоқларда фаол ҳисобланувчи ўзбек эстрадаси хонандаларидан бири Лола янги пости орқали мухлисларини ўйга толдирди. 

“Орзу ҳақида сўзлашамизми? Ахир у сизда борку? У ҳаммада бор. Сиз у ҳақда тез-тез ўйга толасизми? Унга ҳақиқатан ҳам чин қалбингиздан ишонасизми? Мен аниқ биламан, улар бир куни рўёбга чиқади. Бу баландпарвоз сўзлар эмас. Бу сиз билан бўлишмоқчи бўлган шахсий тажрибам. 

Бир неча йил аввал, шаҳардан 35 километр узоқликда, севимли ишим билан шуғулланиш, ўқиш, саёҳат қилиш, дўстлар билан мулоқот қилиш, яшаш ва ўз истакларига амал қилиш имконидан маҳрум тарзда яшаган 6 йил давомида мен бу ҳақда гапиришни хаёлимга ҳам келтирмасдим. Бироқ, мен ҳозир сизга ўша пайтда ўзим жуда муҳтож бўлган сўзларни айтишни истайман. Сиз ўз оламингизни яратувчисисиз! Ва қалбингиз интилишига ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди. Агар сизга ҳозирги оламингиз завқ ва мамнуният бағишламаётган бўлса, унга миннатдорчилик билдиринг ва ЎЗГАРТИРИНГ!

Исталган ижод фикрлардан бошланади. Фикрингизни ўзгартиринг, бошқа сўз айтинг, биронта янгилик қилинг, буни ўзингизга ишонч билан амалга оширинг! Сиз унда бахтли бўладиган янги олам яратинг! Унда сизга уқтиришганларидек ёки ишонишга мажбур қилишганидек эмас, балки ҳақиқий маънода бахтли бўлинг! Ўзингиздан сўранг...Ким бўлмоқчисиз? Нима қилишни истайсиз? Нималарга эга бўлишни хоҳлайсиз? Шубҳа-гумонлардан халос бўлинг, тушкунлигингизни сарф қилинг ва қўрқувни енгинг! Гапириш осон, бироқ ҳаракат қилмасдан Эверест чўққисини забт этиш ҳам имконсиз туюлади! Аммо, ҳаётда имконсиз нарсанинг ўзи йўқ! Агар ўзингизни айни пайтда аянчли ва имконсиз вазиятда эканлигингизни ва ундан ҳеч қандай яхшилик кутиб бўлмаслиги ҳамда ниманидир ўзгартиришга қодир эмаслигингизни ҳис этаётган бўлсангиз,ЯХШИЛАБ ЎЙЛАБ КЎРИНГ! Ўзингизга кимлигингизни эслатинг ва ҳаракат қилинг! Мен бунинг уддасидан чиқдим, сиз ҳам уддалайсиз!”,—деб ёзди Лола ўзининг Instagram`даги саҳифасида. 

Маълумот учун, хонанда Лола 2005 йилда Шоҳруҳ исмли инсон билан турмуш қурган эди. Уларнинг Шаҳина исмли қизи ва Шоҳдиёр исмли ўғли бор.  Лола 6 йиллик турмушдан сўнг, 2011 йилда турмуш ўртоғи билан ажрашган. 2016 йилнинг 16 январида Лоланинг собиқ турмуш ўртоғи Шоҳруҳнинг уйлангани маълум бўлди. 

Хонанда “Darakchi.uz”га берган интервьюларидан бирида фарзандлари отаси билан тез-тез кўришиб туриши ва унинг турмуш ўртоғи билан муносабатлари яхши эканлигини айтиб ўтган эди.

Шарҳлар

Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Лола нега фолчиларни инкор этмади?

29.03.2018, 09:26

Ижод ва оилани бир маромда олиб бораётган хонанда Лола Йўлдошева ноодатий саволларимизга жавоб берди... — Айтишларича сиз... — Ишга нисбатан инжиқ ва талабчанман эканман. Менимча,...
Лола Йўлдошева Россиядаги ҳаёти ва ижоди ҳақида

13.03.2018, 16:48

8 март куни таниқли ўзбек қўшиқчиси Лола Йўлдошева узоқ танаффусдан сўнг Москвада катта концерт бергани ҳақида хабар берган эдик. Концертдан аввал "Sputnik" нашри мухбири гўзал...
“Беном” Россияда биринчи марта концерт бермоқда

22.01.2018, 13:22

Оригинал қўшиқ ва клиплари билан тилга тушган “Беном” гуруҳи гастроль сафарига отланишди...Россиянинг тўрта йирик шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт 3 феварль Санкт-Петербург шаҳридан бошланади. “ST....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1