1

Ўлим тўшагида ётган қизини суратга туширган она унда қизининг тепасидаги “фаришта”ни кўрди

ДУНЁ 05.01.2017, 15:38
Теглар: Фото, Она, Қиз
Ўлим тўшагида ётган қизини суратга туширган она унда қизининг тепасидаги “фаришта”ни кўрди

Ота-она учун фарзанд доғи энг оғир азобдир, бундай ҳолларда ҳар қандай одам илоҳий кучлардан кўмак кутади, деб хабар беради “Мiladynews.ru” нашри.

Буюк Британиянинг Линкольншир графлигида яшовчи Сара Данбери бедаво дардга йўлиқиб, ажал билан олишаётган қизининг ёнида унинг дардига даво тополмай, ўлаётганини жимгина кузатишдан бошқа илож тополмади.

19 ёшли Эмми жигар саратонининг энг кам учрайдиган “гепатоцеллюляр карцинома” деган турига йўлиққанди. Бу дард теннис коптоги ҳажмидаги безнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. 

Эмми бир қанча кимётерапия курсларини қабул қилди, онаси эса уни бир дам ёлғиз қолдирмади. Куз ойларининг бирида қизининг умри поёнига етганини сезган онаси қизини сўнгги маротаба суратга олишга қарор қилди

Суратни томоша қилаётган она Эммининг тепасида турган “фаришта”нинг шарпасидан ҳайратга тушди. Суратни кўрган Эмми “Бу менинг қўриқчи фариштам”, деди.

Сара қизи ҳаётининг сўнгги кунларини фаришта кузатиб турганига ишонди. Орадан 3 ҳафта ўтгач, Эмми бедаво касалликдан вафот этди. Онаси қизи охирги нафасигача курашганини фахр билан сўзлади: “Қизим ўлаётганини билса-да, кўз ёши тўкмади, тушкунликка тушмади. Эмми жуда иродали қиз эди. Унинг охирги суратига назар ташлаб, қалбим таскин топади. Қизим барча оғриқлардан, азоблардан халос бўлди, унинг жаннатга тушганига ишонаман”.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1