Суҳбат аввалида давлат раҳбари Эрон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий кун тартиби ва бўлажак тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашдилар.






