Глобал инновация индекси (ГИИ) рейтинги ҳисоботи Butunahon интеллектуал мулк ташкилоти (WИПО) томонидан Портуланс институти (АҚШ), турли корпоратив ва академик тармоқ ҳамда GII маслаҳат кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланиб, ҳар йили сентабр ойида эълон қилинади. Рейтинг глобал тадқиқот ва инновацион ривожланиш бўйича дунё мамлакатлари фаолиятини баҳолайдиган етакчи тадқиқот ҳисобланади ҳамда 2 та субиндекс ва 7 та йўналиш гуруҳига бирлаштирилган 80 га яқин индикаторни ўз ичига олади.

Жорий йил 29-сентабр куни эълон қилинган ГИИнинг 2026 йил ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона ўсиб, 139 та мамлакат орасида 77-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон қуйи ва ўрта даромад гуруҳида 36 та мамлакат ўртасида кучли 8 талик ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида 11 та мамлакат ичида кучли 4 талик мамлакатлар қаторидан жой олди.
Рейтингда инновацияларга йўналтириладиган сармоя ва ресурслар (инноватион input) субиндексида 68-ўрин (1 поғонага ўсди) ва инновациялар натижадорлиги (инноватион output) субиндексида 78-ўрин (14 поғонага ўсди) эгаллади.
Маълумот учун: Ўзбекистон GII рейтингига илк бор 2015 йилда қўшилган бўлиб, 141 та мамлакат орасида 122-ўринни эгаллаган. Мамлакатимиз 2025 йилда 139 та мамлакат орасида 79-ўриндан жой олган.
Ўзбекистон GII рейтингида илм-фан, тадбиркорлик ва меҳнат унумдорлиги бўйича жаҳонда юқори натижаларни қайд этди.
Хусусан, мамлакатимиз "Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар» индикаторида 2-ўринни, "Тадбиркорлик сиёсати ва маданияти" индикаторида 3-ўринни, "Стартап ва скайлапларни молиялаштириш" индикаторида 4-ўринни ҳамда "Меҳнат унумдорлиги ўсиши" индикатори бўйича 7-ўринни эгаллади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги "Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-21 сон Фармонига кўра GII рейтингида 2030 йилга келиб Ўзбекистонни дунёдаги етакчи 60 та инновацион давлат қаторига киритиш вазифаси ҳамда 2026 йилда 77-ўринни эгаллаш мақсадли кўрсаткичи белгиланган.






