АсосийДУНË

Россияга яна 10 минг нафар Шимолий Корея ҳарбийси юборилиши мумкин — Зеленский

Зеленский бу ҳақда 28 сентябрь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

'Россияга яна 10 минг нафар Шимолий Корея ҳарбийси юборилиши мумкин — Зеленский'ning rasmi

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудида 8 мингдан ортиқ Шимолий Корея ҳарбийси борлигини, яна 10 минг нафарни Россияга юбориш учун тайёргарлик кўрилаётганини билдирди.

Зеленский бу ҳақда 28 сентябрь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Украина Президентининг таъкидлашича, Шимолий Корея ҳарбийларининг Россияга юборилиши бўйича янги маълумотлар олинган. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар Россияга жўнатилишидан олдин тайёргарликдан ўтказиш учун сараланмоқда.

Зеленскийнинг мазкур баёноти Украина ва Жанубий Корея ўртасида Шимолий Кореянинг Украинада асирга олинган икки ҳарбийси Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотлар ортидан янгради.

Жанубий Корея томони Зеленскийнинг бу маълумотни ошкор қилганидан афсус билдирган. Сеул ҳарбийларни топшириш масаласини махфий сақлаш бўйича келишув мавжуд бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, Жанубий Корея Украина Президенти девонининг бундай келишув бўлмагани ҳақидаги баёнотини ёлғон деб атаган.

Украина ва Жанубий Корея ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Корея 2024 йилдан бери Россиянинг Украинага қарши урушида қўллаб-қувватлаш учун тахминан 14–15 минг нафар ҳарбийини юборган. Уларнинг аксарияти Украина армиясининг ҳужумини қайтаришда Россияга ёрдам бериш мақсадида Курск вилоятига жойлаштирилган.

Шунингдек, Пхеньян Россияга миллионлаб артиллерия ва миномёт снарядлари, баллистик ракеталар, узоқ масофага мўлжалланган артиллерия тизимлари ҳамда реактив залпли ўт очиш тизимларини етказиб берган.

    Бошқа янгиликлар

    Россияга яна 10 минг нафар Шимолий Корея ҳарбийси юборилиши мумкин — Зеленский - Darakchi.uz