АсосийShou-biznes

Болливуд актёри Ом Пури вафот этди

Ҳинд актёри Ом Пури 66 ёшда вафот этди. Актёрнинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлган, деб ёзади “Lenta.ru”.

Болливуд юлдузи ўзининг Мумбайдаги уйидан жонсиз ҳолда топилган. Бир неча ҳинд сиёсатчилари, жумладан мамлакат бош вазири Нарендра Моди актёрнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. 

Ом Пури ҳинд киноларида 1975 йиллардан бошлаб суратга тушган.

Бошқа янгиликлар