АсосийDunyo

Хитойда 145 миллион йил илгари яшаган динозавр изи топилди

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида бундан 145 миллион йил илгари яшаган динозавр изи топилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Динозавр изи Бицзе округидаги қоядан топилди. Олимларнинг сўзларига қараганда бу динозаврлар тўрт оёқли бўлиб, асосан ўсимликларни истеъмол қилган. Улар мазкур туманда 56 миллион йил илгари Юра даврида яшаган бўлиб, Юра даври бундан 145 миллион йил илгари тугаган. Бундан миллион йиллар аввал, бу ер динозаврларнинг сув ичадиган жойи бўлган. Топилган изнинг узунлиги 30 сантиметрни ташкил этади, олимларнинг фикрича, динозаврнинг бўйи 6 метр бўлган.

    Бошқа янгиликлар