Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева журналист Жасур Ҳамроев билан Facebook орқали жонли суҳбатда собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Райҳон янги турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов ва фарзандлари ўртасидаги муносабатлар дўстона эканлигини айтди ва қуйидагиларни маълум қилди:
“Фарзандларим отасини сўрайди, албатта. Улар тез-тез кўришиб туради. Бундан ташқари, мен ўзим Йигиталидан улар билан тез-тез кўришишини, мулоқот қилишини сўрайман. Ҳар доим фарзандларимни оталарини ҳурмат қилишга, севишга ўргатаман, чунки у ўғилларимнинг отаси.
Шунингдек, ўғилларим ҳозирги турмуш ўртоғим билан ҳам дўстона муносабатда. Ўз ўрнида мен ҳам турмуш ўртоғимнинг фарзандлари билан яхши муносабатдаман, улар билан дўст тутинганман.
Йигиталига ўзига мос қизни учратишини тилайман. Унга чин қалбимдан фақат бахт тилайман”.
“Йигитали мободо уйланса ва тўйига таклиф қилса, борармидингиз?”, деган саволга эса Райҳон қуйидагича жавоб берди:
“Бу унга ёқади, деб ўйламайман. Шунинг учун, бормасам керак”.
Эслатиб ўтамиз, Райҳон ва Йигитали 2012 йилда турмуш қурган эди. Улар 2014 йилда эгизак фарзандли бўлди.
Райҳон ва Йигиталининг никоҳи 2015 йилда расман бекор қилинди. Райҳон 2016 йил 5 ноябрда бошловчи Фарҳод Алимовга турмушга чиқди.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...03.12.2019, 10:59
Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...