АсосийJamiyat

2016 йилда ёнғин оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

Ўтган 2016 йил давомида Тошкентда 1679 ёнғин содир бўлди, бунинг оқибатида 23 киши ҳалок бўлиб, 48 киши турли даражадаги куйиш жароҳати олди.

Ёнғин оқибатида етказилган моддий зарар 4,4 млрд сўмни ташкил қилди, бу ҳақда Darakchi.uz нашрига Тошкент шаҳар ЁХББ матбуот хизматидан хабар беришди. 

Энг кўп ёнғин Юнусобод туманида қайд этилди (231 та). Иккинчи ўринни Шайҳонтоҳур тумани (194), учинчини эса Яшнобод (191) эгаллади.

Умумий ҳисобда Тошкентнинг аҳоли яшайдиган секторида 506 ёнғин қайд этилди.

Бошқа янгиликлар