АсосийJamiyat

Самарада содир бўлган ЙТҲда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россия Федерацияси ФВВнинг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 7 январь куни М-32 “Самара-Уралск” йўналишининг 76 километрида, Александровка ва Ледяйка аҳоли пунктлари оралиғида йўловчи автобус ва енгил автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида енгил автомашинада бўлган 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлишган.

1. Норбаев Норбек Оленбаевич 01.08.1978 й.т. (паспорт АА 3839255).

2. Худайберганов Маркс Ибрагимович, 24.03.1978 й.т. (паспорт АВ 0226688).

3. Бобожонов Кахрамон Файзулоевич, 24.01.1979 й.т. (паспорт АА 9994522).

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вазирлик томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Бошқа янгиликлар