1

“Пахтакор” хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

СПОРТ 10.01.2017, 16:31
“Пахтакор” хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси хорватиялик ҳимоячи Юрица Булятни ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда

31 ёшли ҳимоячи "шерлар" билан йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. У ўтган йили олий лигада "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилганди.

Фаолияти мобайнида Булят Хорватиянинг "Задар" ва "Хайдук", Исроилнинг "Маккаби", Германиянинг "Энерги" ва Украинанинг "Металлист" жамоаларида ҳам тўп тепган. 2012 йилги Европа чемпионати финал босқичида Хорватия терма жамоаси билан иштирок этган.

Хорватиялик ҳимоячининг клубимиздаги фаолияти омадли чиқиши ва у "Пахтакор" билан совринларга эга чиқишига умид қиламиз. "Пахтакор"га хуш келибсан!

Юрица Булят ҳақида блиц-маълумотлар

Туғилган санаси: 19.09.1986

Туғилган жойи: Задар, Хорватия

Амплуаси: ҳимоячи

Фаолияти:

2004—2005

"Задар"

31 (4)

2005—2011

"Хайдук"

98 (2)

2011—2013

"Маккаби" (Исроил)

31 (0)

2013

 “Задар”

9 (1)

2013—2014

"Энерги" (Германия)

24 (1)

2014—2015

"Задар"

8 (2)

2015

“Металлист” (Украина)

10 (0)

2016   

“Бунёдкор”

25 (0)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1