1

Сардор Рашидов “Ал-Жаиш”ни ғалабасига катта ҳисса қўшди

СПОРТ 10.01.2017, 20:40
Сардор Рашидов “Ал-Жаиш”ни ғалабасига катта ҳисса қўшди

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2017 “плеф-офф” босқичидаги рақиби Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоаси Юлдузлар лигасининг 15-турида қийинчилик билан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Ал-Араби” клубига қарши кечган баҳс кескин ва муросасиз руҳда ўтди, дейиш мумкин. Чунки ўйин давомида дарвозалар етти бор ишғол қилиниши билан биргаликда ҳакам учта футболчига қизил карточка кўрсатди. Бош ҳакам “Ал-Жаиш”нинг икки, рақибнинг эса бир футболчини майдондан четлатди. Асабий кечган баҳснинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Сардор Рашидов томонидан киритилган гол “Ал-Жаиш”га 4:3 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Сабри Лямуши бошқарувидаги “Ал-Жаиш” клуби 15-турдан кейин 33 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида учинчи поғонада бормоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси, 15-тур

“АЛ-ЖАИШ” – “АЛ-АРАБИ” 4:3 (2:1)

Голлар: Лукам Мендес 4 (1:0), Ромариньо 11 (2:0), Имо Эзекиль 25 (2:1), Луис Хименес 61 (2:2), Сардор Рашидов 78 (3:2), Хухи Буалем 83 (3:3), Сардор Рашидов 90+2 (4:3).

“Ал-Жаиш”: 22.Сауд Муборак, 2.Мурод Нажи, 4.Лукас Мендес, 5.Муҳаммад Ал Жабри, 6.Ёсир Абубакир, 8.Юсуф Муфтаҳ (15.Дейм Траоре 63), 10.Сардор Рашидов, 14.Муҳаммад Мознани, 18.Муҳаммад Ал-Язди (55.Абдулқодир Илёс 72), 21.Али Санад, 31.Ромариньо.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1