1

Испания Кубоги. “Атлетико” “Лас-Пальмас”га мағлуб бўлишига қарамай, чорак финалга чиқди

СПОРТ 11.01.2017, 09:41
Испания Кубоги. “Атлетико”  “Лас-Пальмас”га мағлуб бўлишига қарамай, чорак финалга чиқди

Испания Кубоги 1/8 финал жавоб ўйинида “Атлетико Мадрид” жамоаси ўз майдонида “Лас-Пальмас” футболчиларини ўз майдонида қабул қилди.  Мазкур ўйинда “Атлетико” 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 49-дақиқасида Антуан Гризманн ҳисобни очган бўлса, Ливая 57-дақиқада мувозанатни тиклади. Корреа 61-дақиқага келиб “Атлетико”ни олдинга олиб чиқди. Аммо ўйин якунида Ливая ва Гарсия голлар киритиб, Мадрид клубини ғалабадан маҳрум қилди.

Шунга қарамай, “Атлетико” дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учун чорак финалга йўл олди.  

“Атлетико” – “Лас-Пальмас” 2:3 (0:0, 2:3)

Голлар: 1:0 – 49 Гризманн, 1:1 – 57 Ливая, 2:1 – 61 Корреа, 2:2 – 89 Ливая, 2:3 – 90 Гарсия.

“Атлетико”: Мойя, Люка Эрнандес (Габи, 46), Хименес, Врсалько, Хуанфран, Сауль, Гайтан, Гризманн (Торрес, 64), Коке, Корреа (Баре, 79), Годин.

“Лас-Пальмас”: Лисоаин, Гарсия Сантана, Элдер Лопеш, Артилес, Маседо (Лемос, 61), Момо (Виера, 72), Кастельяно, Домингес, Гарсия, Ливая, Сантана (Монторо, 25).

Огоҳлантириш: Корреа (35), Люка Эрнандес (45), Момо (50), Габи (69).

Биринчи учрашув: 2:0

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1