1

Тошкентда аскарлар ва уларнинг ота-оналари учун видеомулоқот ташкил этилди

ЖАМИЯТ 11.01.2017, 10:02
Теглар: Тошкент
Тошкентда аскарлар ва уларнинг ота-оналари учун видеомулоқот ташкил этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” мавзуида “Тошкент – Нукус” видеомулоқоти ва “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

“Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида ташкил этилган тадбирларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган тошкентлик аскарларнинг ота-оналари, пойтахтимиздаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган қорақалпоғистонлик аскарлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди. 

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова ва бошқалар хонадонларимиздаги осудалик, осмонимиз мусаффолиги, бугунги озод ва обод ҳаётимиз, шубҳасиз, миллий армиямизни ислоҳ этиш борасида изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самараси эканини таъкидлади. Бугун Ватанимизни ҳимоя қилиш ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шон-шараф ишига айланган. 

Онлайн мулоқотда аскарлар ота-оналарига барча замонавий шароитларга эга бўлган ҳарбий қисмларда ўз муқаддас бурчини шараф билан ўтаётгани ҳақида сўзлади. Мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётганидан ғурурланишини таъкидлади. 

 
Тадбирда “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида тасвирга олинган аскарларнинг оила аъзолари билан суҳбати, уларнинг тиббий кўриги ҳақида видеолавҳа намойиш этилди. Мулоқот давомида ота-оналарнинг ўз жигаргўшаси ҳарбий ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлардан боши кўкка етди. 

 
Тадбирда ҳарбий хизмат давомида сафдошларига ўрнак бўлаётган аскарлар, уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Халқимиз ардоғидаги шоир ва санъаткорларнинг Ватан, она, тинчлик, мардлик ва жасоратни мадҳ этувчи шеърлари, куй-қўшиқлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1