1

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Хитой термаси Исландияга мағлуб бўлди

СПОРТ 11.01.2017, 10:19
Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Хитой термаси Исландияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турниридаги рақиби Хитой термаси ўзи мезбонлик қилаётган China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги илк ўйинини Исландияга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, Мазкур турнирда иштирок этиш учун Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 20 нафар янги футболчини таклиф қилганди. Ўйиннинг 64-дақиқасида Финбоннасон ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Сигурдарсон ҳисобнинг 2:0 бўлишини таъминлади.

Мусобақанинг навбатдаги ўйинида Чили ва Хорватия термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув ғолиби 15 январь куни бош соврин учун майдонга тушади. Мағлуб бўлган жамоа эса Хитой билан учинчи ўрин учун курашади.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Хитой терма жамоаси 2 очко билан сўнгги – 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳисобида 11 очко бўлган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган. 

China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири

Хитой – Исландия 0:2

Голлар: Финбоннасон 64, Сигурдарсон 88

Хитой: 22. Ши Венйи, 13. Денг Хан-вен (2. Бо Жяжун 65) , 5. Янг Шанпин, 6. Гао Жунйи, 4. Фан Шиаодон, 15. Ши Жунгуо , 8. Чай Хуикан, 11. Ин Хунбо (18. Шин Жонглиу 57), 19. Чао Юндин (7. Ванг Жинбин 80), 21. Хуи Жьяканг (20. Ван Жиншиан 72), 9. Мао Жинтинг (10. Ху Рентян).

Исландия: 1. Халдорссон, 2. Севарссон, 14. Арнассон, 5. Фьолусон, 3. Йонссон (20. Бодварссон 59), 6. Пальссон, 10. Свериссон ( 7. Сигурдарсон 73), 18. Бьярнасон (17. Карлссон), 11. Смарасон (9. Финбоннасон 59) , 8. Сигурдарсон (4. Омарссон 90) , 22. Омарссон (21. Гундмундсон 90).

Огоҳлантиришлар: Денг Хан-вен (8), Севарссон (79). 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1