1

2017 йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этиши прогноз қилинди

ЖАМИЯТ 11.01.2017, 15:59
2017 йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этиши прогноз қилинди

Жаҳон Банкининг январь сонидаги “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли маърузасида 2017 йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади деб прогноз қилинган.

2017 йилнинг 10 январь куни Жаҳон Банки “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли маърузани чоп этди, деб ёзади UzDaily.uz нашри. Сешанба куни чоп этилган маърузада қайд этилишича, ўтган йили бутун дунёда кузатилган иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишидан сўнг, 2017 йилда 2,7 фоизгача ўсиш кутилмоқда.

Банк экспертларининг прогнозига кўра, 2018-2019 йилларда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади. Қайд этамиз, Жаҳон банки 2016 йилнинг июнь ойидаги прогнозига кўра Ўзбекистонда ЯИМнинг 2017-2018 йиллардаги ўсишини 0,2 фоизга оширган.

Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,3 фоизни ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1