1

Испания Кубоги. “Барселона” барибир чорак финалга чиқди (Видео)

СПОРТ 12.01.2017, 09:20
Испания Кубоги. “Барселона” барибир чорак финалга чиқди (Видео)

Испания Кубоги 1/8 финали жавоб ўйинида “Барселона” жамоаси ўз мадйонида “Атлетик Бильбао” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Неймар пенальтинидан гол киритиб, ҳисобни оширди.

Ўйиннинг 51-дақиқасида “Атлетик” аъзоси Энрик Саборит гол киритиб, ҳисобни қисқартирди. Аммо 78-дақиқада Месси жарима зарбасидан гол уриб, “Барселона”нинг чорак финалга чиқишига замин яратди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” илк ўйинда “Атлетик”ка 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Испания Кубоги. 1/8 финал, жавоб учрашуви

“Барселона” – “Атлетик” 3:1

Голлар: 1:0 – 35 Суарес, 2:0 – 48, пенальти Неймар, 2:1 – 51 Саборит, 3:1 – 78 Месси.

“Барселона” – Силлессен, Пике, Умтити, Альба, Серджи Роберто, Иньеста (Туран, 89), Бускетс, Рафинья (Ракитич, 80), Месси, Неймар (Д. Суарес, 87), Л. Суарес.

“Атлетик” – Ирайсос, Баленсиага, Лапорт, Боведа, Саборит (Сусаета, 79), Беньят, Сан Хосе, Иньяки Уильямс, Эрасо, Сабин Мерино (Адурис, 46), Эчейта (Элустондо, 30).

Огоҳлантиришлар: Эчейта (28), Умтити (30), Лапорт (41), Элустондо (73), Беньят (77) , Иньяки Уильямс (90).

Биринчи учрашув: 1:2

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1