АсосийJamiyat

Тошкентда алиментларни тўламаганлик билан боғлиқ қарийб 22 мингта иш мавжуд

Тошкент ҳокимиятида ўтказилган матбуот анжуманида алиментларни тўламаганларга қарши курашиш бўйича янги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Ўтган йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Тошкентдаги суд ижрочиларида алиментларни тўламаслик ҳолатлари билан боғлиқ 21,9 минг иш мавжуд бўлиб, уларнинг 9300 таси ёки 42 фоизи сўнгги икки йил давомида қўшилган, деб ёзади “Газета.уз”.

Бош вазир виртуал қабулхонасига (кейинчалик — Президент виртуал қабулхонаси) Тошкент шаҳар Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник ва мо¬лиявий таъминлаш департа¬ментига фуқаролардан 1524 мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг қарийб ярми (688 ёки 45 фоизи) алиментлар тўланмаганлигига оид шикоятлардан иборат бўлган.

Мазкур муаммоларни ҳал этиш учун 21 декабрда пойтахт ҳокимияти, прокуратуралар, жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича судлар, адлия бошқармалари, ИИББ, “Маҳалла” жамғармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда қўшма қарор қабул қилинди.

Аввалроқ 2016 йилнинг ўн бир ойида 1012 оила ажралишининг олди олингани ҳақида хабар бергандик.

Бошқа янгиликлар